Xiaomi смартфонлари савдо расталарини тарк этади

Xiaomi смартфонлари бундан буён POCOPHONE бренди остида савдога чиқарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Европа ва АҚШ бозорларида бундан буён Xiaomi смартфонлари савдога чиқарилмайди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

XiaomiToday сайти хабарига кўра, компания ўзи учун жуда мураккаб бўлган қарорни қабул қилган – Xiaomi бундан ўз номи остида смартфонларни савдога чиқармайди.

Samsung компанияси илгари ишлатилган смартфонларни сотишни режалаштирмоқда

Бундан буён компания ишлаб чиқараётган телефонлар дунё бозорларида POCOPHONE номи остида савдога чиқарилади. Xiaomi бренди бутунлай савдодан чиқиб кетиши ёки фақатгина Хитой ички бозори учун сақланиб қолиши мумкин, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Xiaomi компанияси ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг сифати кундан кунга ошиб бормоқда. Бугунги кунда компания маҳсулотларининг сифати Samsung, Sony, Apple ва LG каби дунёнинг етакчи брендлари маҳсулотлари билан рақобатбардош даражагача юқори кўтарилган. Лекин шунга қарамасдан, харидарлар орасида Хитойда ишлаб чиқарилган телефонларга ишончсизлик ҳалигача сақланиб қолган.

Компанияниг ребрендинг қилиш ҳақидаги қарорига балким айнан шу нарса сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Янги, POCOPHONE бренди остида ишлаб чиқарилаётган телефонларда Хитойни эслатиб турувчи ҳеч нарса бўлмайди, — дейилган хабарда.