ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Туркиядаги темирйўл ҳалокатида қурбонлар сони 24 тага етди. Шифохоналарда 124 нафар киши даволанмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Бундан аввал Текирдаг вилоятида 5 та йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 10 нафар киши ҳалок бўлганлиги, шунингдек 73 нафар жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилинганди.
Хабарда қайд этилишича, ҳалокат жойида қидирув-қутқарув ишлари душанба куни соат 6-00да якунланди.
Транспорт вазирлиги хабарида Туркиянинг шимолий-ғарбий қисмида поезд аварияси кучли ёғингарликлар туфайли темир йўллар остидаги ер чўкиш ҳосил бўлди.
Аварияда оғир яраланганлар вертолетлар ва тракторлар ёрдамида эвакуция қилинди.
Hurriyet газетаси маълумотларига кўра, яқинда Истанбул ва Эдирне ўртасидаги авария содир бўлган темир йўл участкаси ҳусусийлаштирилди ва бу темир йўл текширувчилари сони қисқаришига олиб келди.
Май ойида мухолифатчи Халқ республикачилар партияси томонидан Истанбул ва Эдирне ўртасида темир йўл кўприкларини қурилиш лойиҳасидан воз кечганлиги бўйича ҳукуматга парламент сўровини юборди.
Ҳуқуқ тартибот органлари авария ҳолати бўйича терговни бошлашди. Ҳозирда ҳалокатга учраган поезд икки нафар машинисти ҳисбга олинди.