Мирзиёев ва Эрдоған ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилдилар

© Pool Photo via APПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар яхши анъанага айланиб бораётганини, икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон дунёси учун шодлик ва шукроналик, хайр-саховат айёми бўлган қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.

Встреча заместителя министра финансов Республики Узбекистан Дилшода Саттарова с председателем социальной защиты Турции г-н Жевдат Жейланом - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради

"Туркия президенти ушбу муборак кунларда Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази қурилишига тамал тоши қўйилганини юқори баҳолади ва ушбу марказ маърифий исломни ривожлантириш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой меросини дунё ҳамжамиятига етказишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди", — дейилади хабарда.

Томонлар олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар яхши анъанага айланиб бораётганини, икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм, инфратузилма ва бошқа муҳим соҳалардаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик, қардошлик ва бир-бирига ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатларни ҳамда қўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0