ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. "Ўзгидрометеорология" хизмати тарқатган хабарга кўра, 8 июлдан 11 июлгача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб аномал жазирама кузатилади. Ҳаво ҳарорати одатдагидан ҳар йил кузатилган ҳароратдан 5-7 даража юқори бўлиши кутилмоқда.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даража қиздиради.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даража исийди.
8-11 июл куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел келиши хавфи мавжуд.