Имтиҳонлардан ўта олмаган ҳакамлар Суперлига ва Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

3-4 июль кунлари имтиҳон топширган 34 инспектордан 10 нафари назарий имтиҳондан ўта олмади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лига учрашувларини бошқараётган бош ҳакамлар, уларнинг ёрдамчилари жисмоний тайёргарлик бўйича тест-синовлари ҳамда назарий билимлар бўйича топширган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Ўзбекистонлик мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишлаган илк Марказий осиёлик бўлди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг хабар беришича, синовлар натижаларига кўра, 25 июндан 30 июнгача 40 нафар ҳакамлар ва ёрдамчиларидан имтиҳон олиниб, 3 нафар бош ҳакам ва 2 нафар ёрдамчи ҳакам фитнес тест топшира олмаган бўлса, 2 нафар ёрдамчи ҳакам назарий имтиҳондан ўта олмади.

3-4 июль кунлари имтиҳон топширган 34 инспектордан 10 нафари назарий имтиҳондан ўта олмади. 4-6 июль кунларидаги имтиҳонларда 37 нафар ҳакам иштирок этиб, 1 нафар бош ҳакам фитнес тестдан, 4 нафар ёрдамчи ҳакам назарий имтиҳондан ўта олишмади.

Имтиҳонлардан ўта олмаган ҳакамлар Суперлига ҳамда Про-лига ўйинларидан четлаштирилди.