Сайёҳлар учун электрон виза бериш тартиби жорий этилди

Сайёҳлар учун 30 кунга электрон виза бериш тартиби жорий этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар қулайлиги учун электрон визаар жорий этилади. Бу ҳақида президентининг 4 июлда имзоланган “Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Ўзбекистонда туристлар учун махсус пластик карталар чиқарилади

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб E-visa.uz сайти орқали хорижий сайёҳларги электрон виза бериш тартиби жорий этилади. Бундан буён Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келишни истаган фуқаролар виза олиш учун диполматик ваколатхонага мурожаат қилишлари керак бўлмайди.

Электрон виза сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонга келаётган фуқароларга 30 кун давомида Ўзбекистонда бўлиш ҳуқуқини беради. Визадан олинган бошлаб 90 ичида фойдаланиш мумкин бўлади.

Сайт орқали юборилган мурожаатлар 2 кун ичида кўриб чиқилади. Электрон виза хизмати учун 20 $ тўлов олинади.

Ундан ташқари президентнинг ушбу қарорида Ўзбекистон халқаро аэропортлари орқали учаётган қуйидаги 101 мамлакат фуқаролари учун 5 кунгача визасиз тартибда Ўзбекистон ҳудудида қолиш ҳуқуқи берилди.

Сайёҳлар учун электрон виза бериш тартиби жорий этилди