ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Олма-ота вилоятида канализация қувури ёрилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир нафар шахс жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон нашри.
"Соат 12:34 канализация қудуғида тозалаш ишлари амалга оширилаётган вақтда 200 мм диаметрли труба ёрилиб кетган. "Метан" газидан заҳарланиш натижасида уч киши ҳалок бўлган: 1967 йилда туғилган сантехник ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, иккинчи сантехник (1969 йилда туғилган) ва врач-травматолог (1988 йилда туғилган) реанимацияга тушишган ва у ерда вафот этишган", — деб хабар қилган Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот-хизмати.
Ишчиларга ёрдамга шошилган 1984 йилда туғилган шифокор жабрлангани ҳақида ҳам маълум. У ҳозир медиклар назоратида.
ФВД маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилмаганлиги оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Полиция ўз навбатида ушбу ҳодисани рўйхатга олган ва тегишли текширув ишларини олиб бормоқда.