ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Турли экспертлар томонидан билдирилган кўплаб фикрлар ва бир неча ой давом этган муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон янги солиқ тизимини ишлаб чиқиш ҳақида президент фармони имзоланди.
Президент фармонида айтилишига кўра, 2019 йилнинг биринчи январидан бошлаб кучга кирдаиган Ўзбекистон янги Солиқ Кодекси қуйидаги муҳим ўзгаришларни ўз ичига қамраб олган бўлади:
Меҳнат солиғи камайтирилади
Барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси — 12 % миқдорида жорий этилади, ундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилинади.
Ягона ижтимоий тўлов миқдори давлат корхоналари ва устав капиталининг 50 %дан ортиғи давлатга тегишли бўлган ташкилотлар учун 25 %, қолган юридик шахслар учун пасайтирилган 12-15 % ставка миқдорида белгиланади.
Ялпи тушумдан олинадиган солиқлар бекор қилинади
Ялпи тушумдан ёки айланма капиталдан олинадиган солиқлар, хусусан, давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинади;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 12-14 %гача, тижорат банклари учун 20-22 % гача пасайтирилади. Мобил алоқа компаниялари учун, қўшимча фойда солиғи бекор қилган ҳолда 14 — 20 % солиқ солинади;
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғи 5-10 % миқдорида белгиландаи (пасайтирилади);
Ялпи тушуми 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида шунга етган корхоналар умумбелгиланган солиқ тўлашга тизимига ўтказилади.
барча тадбиркорлик субъектлари, учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилади;
Соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчилар қўшимча солиқлар тўлаши керак бўлади
йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун айланмадан солиқни 4 % миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш имкониятини белгиланади;
ягона ер солиғи тўловчилари учун амалдаги солиқ солиш тартибини сақлаб қолинади;
Қўшилган қиймат ва акциз солиқлари бўйича берилган имтиёзлар камайтирилади
қўшилган қиймат солиғини 20 % ставкаси сақлаб қолинади ва уни тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий қилинади. Солиқ солиш базасини аниқлаштирилиб имтиёзлар сонини камайтирилади;
асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини берилади;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг хар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига ўрнатилган акциз ва йиғимларни бирлаштирилади.
Солиқ имтиёзларни бекор қилиш бўйича комиссия тузилади
Янгиланган ишчи комиссия, 2018 йил 1 ноябрга қадар самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилади;
Ушбу комиссия Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амалда бўладиган имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг янги ишлаб чиқиладиган Солиқ кодекси Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертлари иштирокида ишлаб чиқарилади ҳамда кенг жамоатчилик томонидан муҳокамага чиқарилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ушбу фармоннинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.