2018 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон асосан олтин ва газ экспорт қилди

2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон асосан олтин ва газ экспорт қилиб нефт ва дори воситалари ҳамда шакар импорт қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. 2018 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон умумий экспорти ҳажми $2,9 млрд.ни ташкил қилган, импорт ҳажми эса $3,6 млрд, деб хабар қилмоқда коммерсант.уз нашри Марказий банк ҳисоботига асосан.

Ўзбекистон экспортининг аосий қисмини олтин ташкил қилган – $ 1,3 млрд., иккинчи ўринда табиий газ экспорти – $ 487 млн. Умумий ҳисобда ушбу икки маҳсулот Ўзбекистон экспортининг 61 %ини ташкил қилган.

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

Экспорт бўйича Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари: Швейцария – умумий экспорт ҳажмидан 49%, Хитой – 15%, Россия — 13%, Қозоғистон — 7%, Туркия — 6%, Афғонистон — 4%.

Ўзбекистонга импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта маҳсулотлар гуруҳи қуйидагиларни ташкил қилди: нефт ва нефт маҳсулотлари—$186,5 млн., дори воситалари — $184,7 млн., автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар  — $141,9 млн., шакар ва сахароза — $131,6 млн., металлопрокат — $120,4 млн., тўқимачилик ускуналари— $91,7 млн.

Импорт бўйича Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари эса Россия – 26 %,  Хитой — 23%, Қозоғистон— 10%, Жанубий Корея — 8%, Туркия — 7%, Литва — 6%, Германия — 5%.