ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. 2018 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон умумий экспорти ҳажми $2,9 млрд.ни ташкил қилган, импорт ҳажми эса $3,6 млрд, деб хабар қилмоқда коммерсант.уз нашри Марказий банк ҳисоботига асосан.
Ўзбекистон экспортининг аосий қисмини олтин ташкил қилган – $ 1,3 млрд., иккинчи ўринда табиий газ экспорти – $ 487 млн. Умумий ҳисобда ушбу икки маҳсулот Ўзбекистон экспортининг 61 %ини ташкил қилган.
Экспорт бўйича Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари: Швейцария – умумий экспорт ҳажмидан 49%, Хитой – 15%, Россия — 13%, Қозоғистон — 7%, Туркия — 6%, Афғонистон — 4%.
Ўзбекистонга импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта маҳсулотлар гуруҳи қуйидагиларни ташкил қилди: нефт ва нефт маҳсулотлари—$186,5 млн., дори воситалари — $184,7 млн., автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар — $141,9 млн., шакар ва сахароза — $131,6 млн., металлопрокат — $120,4 млн., тўқимачилик ускуналари— $91,7 млн.
Импорт бўйича Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари эса Россия – 26 %, Хитой — 23%, Қозоғистон— 10%, Жанубий Корея — 8%, Туркия — 7%, Литва — 6%, Германия — 5%.