Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади

Тошкент шаҳар ҳокимияти Байналминал кўчасини қайта таъмирлайди ва унинг номини Сеул деб ўзгартиради. Ушбу кўча ўзбек – корейс маданиятини акс эттирувчи кўринишга эга бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти Байналминал кўчасини қайта таъмирлаш учун танлов эълон қилди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

“Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади ва у ўзбек-корейс маданияти симбиозини акс эттирувчи дизайнга эга бўлади”, - дейилган хабарда.

Қайта қуриш ушбу кўчанинг Бешёғоч массивидан Оқчепа чорраҳасигача бўлган қисмида амалга оширилади.

Кўчанинг янги кўринишида Ўзбекистон ва Корея халқлари маданиятини акс эттирувчи ранглар, символлар ва ландшафт деталларидан фойдаланилади. Асосий рамз эса – инсон ва унинг атрофидаги дунё бўлади.

Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади

Лойиҳани амалга оширишда Жанубий Кореялик мутахассислар ва Тошкентлик меъморлар жалб этилади.