ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти Байналминал кўчасини қайта таъмирлаш учун танлов эълон қилди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.
“Байналминал кўчасининг номи Сеул деб ўзгартирилади ва у ўзбек-корейс маданияти симбиозини акс эттирувчи дизайнга эга бўлади”, - дейилган хабарда.
Қайта қуриш ушбу кўчанинг Бешёғоч массивидан Оқчепа чорраҳасигача бўлган қисмида амалга оширилади.
Кўчанинг янги кўринишида Ўзбекистон ва Корея халқлари маданиятини акс эттирувчи ранглар, символлар ва ландшафт деталларидан фойдаланилади. Асосий рамз эса – инсон ва унинг атрофидаги дунё бўлади.
© http://tashkent.uz/Проект Сеульской улицы в Ташкенте
Проект Сеульской улицы в Ташкенте
Лойиҳани амалга оширишда Жанубий Кореялик мутахассислар ва Тошкентлик меъморлар жалб этилади.