Афғонистон ва Толибон ўртасидаги музокаралар 28 июн куни бўлиб ўтади

Илгарироқ 1TV телеканали Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла мамлакатда ўрнатилган вақтинчалик тинчликдан сўнг "Толибон" радикал ҳаракатини ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлашга чақирган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасидаги музокаралар 28 июн куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар қилди РИА Новости.

Дунё ҳамжамияти "Толибон"га босимни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди АҚШ

Илгарироқ 1TV телеканали Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла мамлакатда ўрнатилган вақтинчалик тинчликдан сўнг "Толибон" радикал ҳаракатини ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлашга чақирган эди.

"Йигирма саккизинчи июнь куни Бокуда Афғонистон бўйича Халқаро мувофиқлаштириш гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади. Учрашув давомида Афғонистон ва "Толибон" расмийлари ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилади. Афғонистон томондан йиғилишда мамлакат Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай иштирок этади. "Толибон" томондан музокаралар бўйича вакиллар иштирок этишади", — дейилади хабарда.