Қашқадарёда қўлга олинган АҚШлик Зокир Алиев озод қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати хабарида у террористик ташкилотга алоқадорликда гумон қилиниб, 2005 йилдан бери қидирувда бўлганлиги айтилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. 16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинди, дея хабар қилди "Газета.uz" ўз манбасига таяниб.

Ўзбекистон махсус хизматлари: Зокир Алиев "ЎИҲ"га алоқадорлиги учун қўлга олинди

Унинг маълумотига кўра, ҳозирда у қариндошлариникида.

АҚШда яшовчи Зокир Алиев ватанга қариндошларининг таклифи билан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасидан виза олиб келган эди.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарида у террористик ташкилотга алоқадорликда гумон қилиниб, 2005 йилдан бери қидирувда бўлганлиги айтилганди.