Ўзбекистон махсус хизматлари: Зокир Алиев "ЎИҲ"га алоқадорлиги учун қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олинди, у "Ўзбекистон Ислом ҳаракати" фаолиятига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматидан олинган маълумотларга кўра, 16 июн куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида "Ўзбекистон Ислом ҳаракати" фаолиятига алоқадорлиги учун кўпгина мамлакатлар томонидан, хусусан Россия ва АҚШда ҳам қидирувда бўлган Алиев Зокир Абдуллаевич қўлга олинган.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ДХХдаги манбасига таянган ҳолда берган маълумотларга кўра, қўлга олинган З.Алиев қўлга олинган вақтидаёқ ўзининг қонунга зид фаолияти тўғрисида иқрорлик кўрсатмаларини берган.

Хусусан, 2000 йилда у "Ўзбекистон ислом ҳаракати"га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, шунингдек, Эрон Ислом Республикасига қарши ҳукумат кучларига ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда ҳам иштирок этган.

2005 йилда "Ўзбекистон ислом ҳаракати" аъзоларининг кўрсатмаларига биноан,диний-экстремистик ва террористик фаолияти учун ДХХ бўлинмалари томонидан З.Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159, 223 ва 2442 моддалари бўйича №646 жиноий иш қўзғатилган.

Айни вақтда Зокир Алиевга нисбатан тегишли чоралар кўриш масаласи ҳал этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0