Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн $ қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи

Шу йил май ойида Швейцария прокурорлари Женева ва Цюрихдаги банклардаги Гулнора Каримова ҳисобида бўлган маблағларни Ўзбекистонга репатриация қилиш тўғрисида буйруқ берганлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Гулнора Каримова адвокати Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 700 миллион Швейцария франк (800 миллион доллар) миқдорида маблағларни Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича норозилик шикоятини киритмоқчи. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри NZZ am Sontag газетасига асосланган ҳолда хабар қилди.

Гулнора Каримовага АҚШга кириш таъқиқланди

Ҳимоячи Грегуар Манжа тез процедура бўйича маблағларни мусодара қилинишига қаршилигини билдириб, бу борада Федерал жиноят судига мурожаат қилмоқчи.

Яқинда ОАВлар Берн ҳукумати имкон қадар Тошкентга тезроқ пулларни қайтаришга манфаатдорлиги ҳақида хабар берилганди. NZZ am Sontag газетаси қайд этишича, май ойида Швейцария прокурорлари Женева ва Цюрихдаги банклардаги Гулнора Каримов ҳисобида бўлган маблағларни Ўзбекистонга репатриация қилиш тўғрисида буйруқ берганлар.

Каримованинг адвокатига сўзларига кўра, олтита айбланувчининг иккитасини тан олиш асосида мусодара қилиш жиноят ишининг норасмий бўлишига тенглаштирилади ва ҳимоя остида бўлган мижознинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқларини бузади.