ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хотин-қизлар қўмитаси бекатда ухлаган ўзбек аёли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
"Мақола муаллифига ўзини Зухра Матқулова деб таништирган аёлнинг Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги сабабли, ҳозир у қидирилмокда. Наманган вилояти хотин-кизлар қўмитаси томонидан ҳам аёлнинг оилавий муҳити ўрганилмоқда ва муаммолар юзасидан тегишли чора кўрилади. Қўмита З.Матқулова тақдири юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қатор ўзбек ОАВларида эрининг жанжалларидан Тошкентга қочиб келиб, тунашга жойи бўлмаганлиги сабабли бекатда ухлаб қолган наманганлик аёл ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Кейинчалик аксарият сайтлар саҳифасидан ушбу хабар ўчириб юборилди.