Хотин-қизлар қўмитаси бекатда ухлаган ўзбек аёли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

© auz.uzБекат
Бекат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси яқин ўтмишда журналистлар томонидан қўмитага йўлланган саволларга, телефон қўнғироқларига жавоб берган эмас. Ушбу расмий муносабат Қўмита фаолиятида ижобий ўзгаришлар пайдо бўла бошлаганидан дарак беради

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хотин-қизлар қўмитаси бекатда ухлаган ўзбек аёли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Дети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мигрант аёлларнинг болалари ҳимояга олинади
Расмий муносабат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.

"Мақола муаллифига ўзини Зухра Матқулова деб таништирган аёлнинг Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги сабабли, ҳозир у қидирилмокда. Наманган вилояти хотин-кизлар қўмитаси томонидан ҳам аёлнинг оилавий муҳити ўрганилмоқда ва муаммолар юзасидан тегишли чора кўрилади. Қўмита З.Матқулова тақдири юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қатор ўзбек ОАВларида эрининг жанжалларидан Тошкентга қочиб келиб, тунашга жойи бўлмаганлиги сабабли бекатда ухлаб қолган наманганлик аёл ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Кейинчалик аксарият сайтлар саҳифасидан ушбу хабар ўчириб юборилди.

Янгиликлар лентаси
0