Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Халқаро армия ўйинларининг 13 та турида иштирок этади

IV Халқаро армия ўйинлари "АрМИ-2018" 28 июль санасидан 11 август санасига қадар ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Халқаро армия ўйинларининг 13 та турида иштирок этади, деб хабар қилди Спутник мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Ўзбекистоннинг универсал аскарлари

Мудофаа вазирлиги жорий йилда Халқаро армия ўйинларининг 13 та турида Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирок этади. Шунингдек, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртининг номи ўзгартирилиб, эндиликда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти, деб аталади, деб таъкидланди 19 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, IV Халқаро армия ўйинлари "АрМИ-2018" 28 июль санасидан 11 август санасига қадар ўтказилади. Ўйинлар давомида 27та халқаро танловлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

#АрМИ2018 олтита давлат ҳудудида ўтказиш режалаштирилган: Россия, Озарбайжон, Беларус, Эрон, Қозоғистон ва Хитой.