Инсон ҳуқуқлари масхарами: АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқмоқда

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳозирда айбсиз мамлакатларга "айб қўйиш" ва ҳуқуқбузарлик содир этган давлатларнинг айбларини бекитиш билан шуғулланмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. АҚШ сешанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқишини эълон қилди. Қўшма Штатларнинг ушбу қарорини қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар танқидий баҳолашмоқда.

АҚШда ота-она уйдан кўчиб чиқмагани учун 30 яшар фарзандини судга берди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ўтказилган матбуот-анжумани давомида унинг мамлакати ушбу қарорни нега қабул қилганлиги боисини қуйидагича изоҳлади: "Чунки деганда Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларига амал қилишга бўлган содиқлиги унинг "инсон ҳуқуқларини масхарага айлантираётган иккиюзламачи ташкилотнинг бир бўлаги бўлишга йўл қўймайди".

Шу билан бирга Хейли АҚШ БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида ислоҳотлар ўтказилиши тарафдори эканлиги, ва бу ишлар амалга оширилгандан кейингина Қўшма Штатлар ушбу ташкилотга қайтиши мумкин. Хейлининг ишонтириб айтишича, АҚШ ташкилот таркибидан чиққан тақдирда ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ишларини ташкилот доираси ташқарисида ҳам давом эттираверади.

Ўз навбатида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ҳам Кенгаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига, паймол қилинган ҳуқуқларни "бекитиш" билан шуғулланаётганини маълум қилган ва ташкилотни "иккиюзламачи", дея баҳолаган.

Хитой АҚШда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги маърузасини эълон қилди
Помпео, АҚШ — инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича етакчилигини қайд этган. Унинг сўзларига қараганда, баъзи бир давлатлар томонидан берилган ваъдалар шу кунгача бажарилмасдан қолиб кетди. АҚШ Давлат котиби президент Дональд Трамп айтган "БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши — БМТ учун шармандалик манбаи" деган сўзларни такрорлаб ўтди. Нега деганда, унинг таркибида инсон ҳуқуқларини поймол этиш бўйича етакчи бўлган давлатлар мавжуд.

Помпео шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш "мамлакатларни улар содир этмаган ҳуқуқбузарликларда ёлғондан айблаб, шу билан бирга бошқа мамлакатларнинг ҳуқуқбузарликлари ҳақида "миқ этмай" келмоқда". "Кенгаш аввал бошдан баён этилган мақсадларни бажармаяпти. Унинг таркибида Хитой, Куба ва Венесуэла сингари авторитар ҳукуматлар мавжуд", — деб таъкидлаб ўтган АҚШ Давлат котиби.