Ўзбекистонга Ўрта ер денгизига чиқиш нима учун муҳим - Надеин-Раевский

Россия фанлар академияси қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти илмий ходими, Қора денгиз-Каспий минтақаси сиёсий ва ижтимоий тадқиқотлар институти раҳбари Виктор Надеин-Раевский Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўл лойиҳаси нақадар самарали бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди
Sputnik

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга ўз товарларини Туркия ҳудуди орқали Европага транзит қилиш имкониятини беради.

"Ўзбекистон ушбу лойиҳадан фойда олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ерда ғоя юк ташишлар атрофидагина жамланган эмас, у янада кенгроқ. Бу ерда сиёсат ҳам ишга солинган", — деб қайд этди Надеин Раевский.

Раевскийга кўра ушбу лойиҳа пантурк характерига эга.

Экспертнинг тўлиқ фикрларини қуйида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: Узбекистан заинтересован в выходе на Средиземное море через Баку-Тбилиси-Карс
Эслатиб ўтамиз, Боку-Тбилиси-Карс темир йўлидан фаол фойдаланиш режалари хусусида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тойиб Эрдўғонлар ҳам трк етакчисининг жорий йил апрел ойида ушбу мамлакатга ташрифи чоғида айтиб ўтган эдилар.