Ўзбекистон экспортига масъул бўлган икки ташкилотга янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан “Ўзсаноатэкспорт” (2015 йил) ва "Ўзтрейд" (2017 йил) акциядорлик жамиятлари ташкил этилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “Ўзсаноатэкспорт” ва "Ўзтрейд" акциядорлик жамиятларига янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.

Ўзбекистон биринчи марта гилосни Хитойга экспорт қилди

Унга кўра, Ташқи савдо вазирлиги "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб, Ойбек Алибекович Мирзабеков тасдиқланган.

Мирзабеков бунга қадар ушбу жамият раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тузилма 2015 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ташкил қилинган. "Uzsanoatexport" ўша вақтда мавжуд Markazsanoateksport ва Uzprommashimpeks акциядорлик жамиятлари базасида ташкил қилинган эди.

Бундан ташқари, Ташқи савдо вазирлиги қошидаги "Ўзтрейд" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб, Дониёр Садиқович Кадиров тасдиқланди.

Кадиров бунга қадар "Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари бўлган.

"Ўзтрейд" АЖ ҳам Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 26 майдаги қарори билан ташкил қилинган. Бу ташкилот маҳаллий маҳсулотларга хориждан янги бозор ва харидорларни топишга масъулдир.