ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Хитойга гилос ва мошнинг биринчи партиясини жўнатди, деб хабар қилди "Ўзбекозиқовқатхолдинг" давлат компанияси матбуот хизмати.
Яқин вақтларда Хитойга 10 минг тонна гилос, 3 минг тонна узум ва 2 минг тонна ёнғоқ экспорт қилинади.
Ўзбекистон компанияси янги харидорларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон май ойида хорижга мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича рекорд кўрсаткичлар — 120 минг тонна 150 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилишга эришди. Асосий ва доимий шериклар бу — Қозоғистон ва Россия, улардан кейин — Хитой, Индонезия, Малайзия ва Жанубий Корея.
2018 йил якунига қадар жами экспорт мева ва сабзавот маҳсулотларининг 60 фоизига яқини Россияга жўнатилиши мумкин, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилари 1,5 миллиард долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилиш режалаштирганлар.