Москвада Ўрта осиёлик таксичи 7 кишини уриб юборди

Ҳайдовчи шаҳарнинг энг гавжум кўчаларидан бирида пиёдалар йўлагига чиқиб кетди. У маст бўлмагани ва бу ишни қасддан қилмагани маълум.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Москва марказидаги Ильинка кўчасида такси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлагига чиқиб кетди ва 7 кишини уриб юборди, РИА Новости хабарига асосан.

ЕОИИ фуқаролари Россияда чет эл "права"лари билан ҳайдовчи бўлиб ишлашлари мумкин

Йўл-ҳаракатини ташкил қилиш маркази хабарига кўра, ҳайдовчи ҳайдовчи маст бўлмаган ва бу ишни қассдан қилмаган. Дастлабки сўроқ вақтида маълум бўлишича, у тормоз ва газ педалланини адаштириб юборган.

Жабрланганлар 2 нафар Мексика фуқароси, 2 нафар Озарбайжон фуқароси, икки Россия фуқароси ва бир украиналик бўлган.

Врачлар хабарига кўра, икки нафар жабрланган Мексика фуқароларининг аҳволи қониқарли даражада. Москва мэри Сергей Собянин вазият назорат остида эканини айтмоқда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, таксичининг  ҳайдовчилик гувоҳномаси 2013 йилда Қирғизистонда берилган. Ҳайдовчининг ўзи айтишига қараганда у охирги сутка давомида 20 соат давомида тўхтамасдан ишлаган ва бундан олдин фақат 3 соат ухлаган.

“Мен тормозни босаяпман деб ўйлагандим… кейин нима бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим”, — деб гувоҳлик берган такси ҳайдовчиси.

Шунингдек, унинг ҳайдовчилик тажрибаси икки йил эканини ва Москвага бир ой олдин келганини ҳам маълум.