Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда

Бу йил Ўзбекистонда ҳайит байрами илк бор уч кун – 15 июндан 17 июнгача нишонланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. 15 июн куни Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” масжидига ҳайит намозини ўқиш учун 60 мингга яқин киши йиғилди, деб хабар берди РИА Новости.

Намоз ўқилиши вақти эрталабки соат 05:10га белгиланган бўлиб, метро ва автобуслар намоз вақтидан бир соат аввал ҳаракатланишни бошлади.

Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Бу йил Ўзбекистонда ҳайит байрами илк бор уч кун – 15 июндан 17 июнгача нишонланади.

Ушбу ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами муносабати билан мамлакат тарихида илк бор 226 нафар маҳкумни афв этди.

Ўзбекистон президенти халққа йўллаган байрам табригида “Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!”, дея тилак билдирди.