Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти сал олдин Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик дам олиш эълон қилган эди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти халққа Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади.

"Муҳтарам юртдошлар!

Московская соборная мечеть открылась после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
2018 йилдан бошлаб ҳайит байрамларида 3 кундан дам олинади
Ўзбекистонимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бораётгани, Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилингани бу йилги байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда.

Табаррук айём арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида фармон қабул қилингани халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва меҳр-шафқат фазилатларининг яна бир яққол намоёни бўлди.

Ҳеч шубҳасиз, бу ҳуқуқий ҳужжат жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, билиб-билмай нотўғри йўлга кирган инсонларни кечириш, уларни оиласи бағрига, тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган кенг кўламли ишларимизнинг узвий давомидир.

Следственный изолятор  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этди
Албатта, биз ўз диний қадриятларимизни улуғлаб, эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга замонавий илм-фан, касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаш, инновациялар соҳасидаги ютуқларни чуқур ўзлаштириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш барқарор тараққиётга эришишнинг энг муҳим шарти эканини яхши тушунамиз.

Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман.

Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!", — дейилади табрикда.

Янгиликлар лентаси
0