Президент Анвар қори Турсунов хонадонига ташриф буюрди

Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни олтмиш ёшида вафот этганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, марҳум Анвар қори Турсуновнинг  хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни олтмиш ёшида вафот этганди.