ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, марҳум Анвар қори Турсуновнинг хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни олтмиш ёшида вафот этганди.