Трамп Ким Чен Ин билан учрашди

Учрашув Сингапурнинг кўприк билан ажратилган қисмидаги Сентос курорт оролида, "Капелла" меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Меҳмонхона фойесида КХДР ва АҚШ байроқлари ўрнатилган, уларда бир хил ранглар учрайди - кўк, қизил ва оқ
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ким Чен Ин ва Дональд Трамп сешанба куни эрталаб КХДР ва АҚШ ўртасида Сингапурда ўтказилган биринчи саммитда учрашдилар.

Жанубий Корея ОАВлари томонидан Ким Чен Ин пойабзали сири ошкор этилди
Учрашув Сингапурнинг кўприк билан ажратилган қисмидаги Сентос курорт оролида, "Капелла" меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Меҳмонхона фойесида КХДР ва АҚШ байроқлари ўрнатилган, уларда бир хил ранглар учрайди — кўк, қизил ва оқ.

Ким Чен Ин ва Трамп учрашув бошланишида бир-бирига табассум қилишган ва бир-бирининг қўлларини сиқишган.

"Бу мен учун шараф. Муносабатларимиз аъло бўлади, менинг бунга шубҳам йўқ", — деган Трамп.

Трамп бу сўзларни айтганда, гап ўзаро муносабатлар ҳақида бормоқдами, ёки давлатлараро аниқлик киритмаган.

Ким Чен Ин ўз навбатида Пхеньян ва Вашингтон муносабатлардаги муаммоларни енгиб ўтаётганини таъкидлаган.

"Ўтмишимиз оёқларимизга кишан солса-да, эшитиш ва кўришга халал берган бўлса-да, биз барчасини енгиб бугун шу ерга етиб келдик", — деб таъкидлаган шимолий кореялик раҳбар.

Жанубий Корея раҳбари Ким Чен Инга ичида янги иқтисодиёт лойиҳаси бўлган флешкани топширди
"Бу ҳақиқат", — деб тасдиқлаган Трамп.

Бирга-бир форматидаги суҳбат протоколда режалаштирилгани каби 45 дақиқага яқин давом этган. АҚШ президенти музокаралар "жуда ва жуда яхши" ўтганлигини таъкидлаб, "катта муаммо ва зиддиятларни" ҳал этишга ишонч билдирган.

Шимолий кореялик раҳбар эса журналистлар томонидан уч бора "Ядровий қуролдан воз кечасизми?", — деб берилган саволга жавоб бермаган.

Бирга-бир учрашувидан сўнг етакчилар кенгайтирилган таркибдаги саммитни бошладилар. АҚШ томонидан тадбирда Давлат котиби Майк Помпео, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, Оқ Уй девони раҳбари Жон Келли иштирок этмоқда. Шимолий Корея делегацияси таркиби эса — Корея Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль, ТИВ раҳбари Ли Ён Хо ва Корея меҳнат партияси раиси ва халқаро бўлим бошлиғи Ли Су Ёнлардан иборат.

Саммитда ядровий қуролдан тўлиқ воз кечиш ва Корея ярим оролида тинчликни кафолатлаш, Америка-Шимолий Корея муносабатларини нормаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳужжатлар имзоланиши кутилмаяпти. Трампнинг сўзларига кўра, ушбу учрашувдан мақсад "жараённи бошлаш".