Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси етказишни давом эттирмоқда

Бир киловатт-соатига 2 АҚШ центидан, жами бўлиб 500 млн киловатт-соат электр энергияси экспорт қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлаб юборди, деб хабар берди Қирғизистоннинг “Электр станциялари” ОАЖ матбуот хизмати.

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

Яхши қўшничилик муносабатлари доирасида ва Қирғизистон сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида ёз мавсумида электр энергияси етказиб беришни давом эттириш ҳақидаги келишувга эришилди.

"Электр станциялари” ОАЖ ва “Ўзбекэнерго” АЖ ўртасидаги шартномага кўра, Ўзбекистонга электр энергиясини узатиш 8 июндан бошланди ва 2018 йилнинг августигача давом этади. Бир киловатт-соатига 2 АҚШ центидан, жами бўлиб 500 млн киловатт-соат  электр энергияси экспорт қилинади", - дейилади хабарда.

Тўқтағул сув омборининг 2018 йилга режалаштирилаётган сув ҳажми электр энергиясини экспорт қилиш имконини беради,  энергия етказиб бериш ҳажми томонларнинг техник имкониятларидан келиб чиқиб мувофиқлаштирилади.