Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларига имтиёзли автокредит берилади

Ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига республикада ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни қабул қилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram — канали.

Андижондаги ҳарбий қисм хизматчилари оммавий қирғин қуроли ҳужумини "қайтардилар"

Ушбу қарорга мувофиқ Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари: муддати- 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил; дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи; фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.