ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни қабул қилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram — канали.
Ушбу қарорга мувофиқ Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Кредит шартлари: муддати- 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил; дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи; фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.