Хорижий компаниялар “Tashkent City”га 1,3 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр

Лойиҳа икки босқичга бўлинган бўлиб, биринчи босқични 2,5 йилдан сўнг якунлаш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида Tashkent City халқаро бизнес маркази объектларини қурилишига 9 та халқаро компания 1,3 миллиард долларлик сармоя киритишга тайёр эканлигини билдиришди, деб хабар қилди РИА Новости маҳаллий ОАВларга асосланган ҳолда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Tashkent Cityдаги барча майдонлар сотиб бўлинган

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июн куни Tashkent City бизнес марказ қурилиши билан танишди.

“Бугунги кунда 7 та лот бўйича қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Улар ҳудудларида 9 та халқаро инвесторларнинг 1 миллиард 325,6 миллион доллар сармоя киритишни назарда тутган лойиҳаларни амалга ошириш тасдиқланган”, — дейилган хабарда.

Инвесторлар таркибида Corso Solutions LP (Британия), Hyper partners GmbH (Германия), Bomi Engineering and Construction (Жанубий Корея). Ҳозирги вақтда бир қатор хорижий компаниялар билан истиқболли лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда.

2016 йил якунида Ўзбекистон ҳукумати Тошкентни ривожлантириш бўйича 5 йиллик дастурни тасдиқлаганди. Унга асосан 1 миллиард доллар миқдорида бўлган Tashkent City халқаро бизнес марказни қурилиши бошланганди.

Анна Барсукова: Tashkent City учун энг яхши тажрибалар қидирилди

Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ Tashkent Cityда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Қурилишни 2022 йилда якунлаш режалаштирилган. Бизнес марказни молиялаштириш ва қурилиш хорижий маблағлар ва компанияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

2017 йил август ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Tashkent City қурилиши ва бошқаруви бўйича маъмурий кенгаш раҳбари этиб тайинланди. Лойиҳа маслаҳатчиси — Германиянинг Drees & Sommer компанияси ҳисобланади.