Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими пора олган маҳалида қўлга тушди

Халқ таълими бўлими ходими ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор операция давомида қўлга олинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими фирибгарлик йўли билан пора олаётган маҳалда қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ташкилот ва муассасалар маълум бўлди

Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 29 май куни ИИВга мурожаат қилган фуқаронинг аризаси юзасидан Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. Сирғали туманининг 7-мавзесида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан ўзи масъул бўлган туман ҳудудидан жами 120 млн. сўмлик капитал таъмирлаш иш ҳажмини ҳал қилиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пул олган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.