Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди

Ҳукуматлар раҳбарлари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонда ушбу республика ҳукумати раҳбари Қоҳир Расулзода билан учрашди, деб хабар берди Тожик телеграф агентлиги.

Раҳмон Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши маълум бўлди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари мазкур воқеа икки давлат муносабатлари ривожига янги туртки беради деб ҳисоблайди.

Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг кун тартиби муҳокама қилинди.

Тожикистон президенти Ўзбекистонга 2018 йилнинг кузида расмий ташриф билан келиши кўзда тутилган.