Тошкентга йўллар ва шаҳарсозлик вазири бошчилигидаги Эрон делегацияси келди

Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бошчилигидаги делегациялар келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкентга Эрон Ислом Республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Оҳундий бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан ҳукуматда, Ташқи савдо, Қурилиш вазирликлари, “Ўзавтотранс” агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон ва Эрон савдо имтиёзлари тўғрисида битим тайёрламоқда

Делегация Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.

Шу куннинг ўзида Тошкентга Эрон Ислом Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Али Акбар Меҳрфард бошчилигидаги делегация ҳам келди.

Эрон делегацияси агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo – 2018” халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromash Expo – 2018”

халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент вилоятидаги қатор хўжаликларда бўлади.