Ўзбекистон ва Эрон савдо имтиёзлари тўғрисида битим тайёрламоқда

© Sputnik / Сергей ПятаковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим лойиҳаси Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлисида кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон ҳар икки тарафдан чекланган товар позицияларини имтиёзли божхона билан таъминлайдиган савдо битим лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати. 

Битим лойиҳаси Теҳрон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлисида кўриб чиқилди.

Томонлар ҳужжат лойиҳасига қўшиладиган маҳсулотлар рўйхатини бир ой ичида тайёрлаш ва ўзаро алмашишга, шунингдек ўзаро келишилган муддатда Тошкентда навбатдаги музокараларни ташкил этишга келишдилар.

В Тегеране открыли узбекско-иранский торговый дом - Sputnik Ўзбекистон
Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилди

Бундан ташқари, икки давлат божхона маъмуриятлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ривожлантиришга кўмаклашувчи меморандум имзоланади.

"Ўзбекистон — Эрон муносабатларининг асосий йўналишларидан бири транспорт соҳасидаги ҳамкорликдир. Бизнинг вазифамиз — икки мамлакатнинг экспорт тузилмаларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд транзит тарифларини эронлик шериклар билан оптималлаштириш. Бу ҳар икки томонга, жумладан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларнинг ҳам рақобатбардошлигини оширади", — таъкидлаб ўтди Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Эрон томони "Мафсир-Шариф-Ҳирот" темир йўлининг давоми бўлувчи "Хаф-Ҳирот" темир йўлининг қурилишини якунлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши ҳақида хабар берди. Бу эса, ўз ўрнида минтақадаги давлатлар ўртасида маҳсулотлар етказиб бериш нархи ва муддати қисқариши натижасида юк ташиш ҳажмининг ўсишига олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0