Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайишни давом этмоқда

Доллар курси ўтган ҳафтада 27,88 сўмга камайиб, 7 997,95 сўмни ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Марказий банк 29 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,70 сўмга камайиб, 7 982,25 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 97,47 сўмга пасайиб, 9 299,32 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,80 сўмга тушди ва 127,57 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.