ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Марказий банк 29 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,70 сўмга камайиб, 7 982,25 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 97,47 сўмга пасайиб, 9 299,32 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,80 сўмга тушди ва 127,57 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.