Норбоева бошчилигидаги делегация Женевадаги халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Конференцияда ижтимоий мулоқот ва меҳнат бозоридаги гендер тенглиги каби меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Женевадаги Халқаро 107-меҳнат конференцияси ишида иштирок этмоқда деб хабар қилди ЎзА.

Конференцияда ижтимоий мулоқот ва меҳнат бозоридаги гендер тенглиги каби меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади, дейилади нашр хабарида. 

Ўзбек делегацияси аъзолари конференция давомида Ўзбекистонда аҳоли учун лойиқ меҳнат шароитларини яратиш бўйича амалга оширилаётган кескин чоралар, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида ижобий иш тажрибаси тўпланганлиги тўғрисида маълум қилади.

Танзила Норбоева Ўзбекистон аёлларини кутаётган муҳим янгилик ҳақида гапирди

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 апрел куни Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда Норбоева Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқини илгари суриш бўйича институционал механизм янги йўналишларга эга бўлишини айтганди.

"Ўзбекистон Қонунчилик палатасида: юқори ва қуйи палаталарда аёлларимизнинг бугунги иштироки шу кечаю-кундузда аёллар ўз олдига қўйган талабларга мутлақо жавоб бермайди. Бу аёлларимизнинг фаоллигига мутлақо мос эмас. Яъни, олий даражада аёлларимизнинг 15, 16, 17 % ўринларни эгаллашлари биз учун эмас, Ўзбекистон учун эмас", — деган эди Норбоева.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда давлат бошқарув органларида аёллар 30%ни ташкил этишларига қонунан эришишни мақсад қилиб қўйилганини маълум қилган эди.