ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Киевда 6 июн куни Украина-Ўзбекистон иқтисодий форум ўтказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
“Форум ташкилотчилари фикрига кўра, иқтисодиёт тармоғининг энг муҳим соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган истиқболларига бағишланган бўлиши керак: булар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, алкоголсиз ичимчиликларни ишлаб чиқариш, нефтгаз, энергетика, ахборот технологиялар ва телекоммуниция, электротехника, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган ”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, тадбир давомида логистика, транспорт, ахборот технологиялар, телекоммуникация, машинасозлик, авиасозлик, кимёвий ва тиббиёт тармоқларда ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилади.
Форум Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси, Украина савдо-саноат палатаси, ICC Ukraine ва “Стенли гуруҳи" томонидан ўтказилади.
Шу билан бирга, Украина нафақат Ўзбекистон билан, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда.