Келиб чиқиши номаълум оқ қум Ўзбекистондан кейин Туркманистонни ҳам қоплаб олди

Якшанба куни Ўзбекистон пойтахтида кучли шамол кўтарилиб, атроф кўриниши оқ-сарғиш қум билан қопланган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik, Омонгелди Нурмурадов. Душанба куни эрталаб келиб чиқиши номаълум оқ қум Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрини қоплаб олди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Тўфон туфайли Ургенчга учган самолётлар бошқа аэропортларга қўнишга мажбур бўлди

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ўзбекистон пойтахтида кучли шамол кўтарилиб, атроф кўриниши оқ-сарғиш қум билан қопланган эди.

Ашхободнинг маҳаллий аҳолиси сўзларига кўра, кучли қумли тўфонлар Туркманистон пойтахтини олдин ҳам қоплаган, аммо қум шаҳар устида худди туманга ўхшаб осилиб туриши ҳолати илк маротаба кузатилмоқда.

Айтилишича, сал кейинроқ Туркманистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам чанг юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Туркманистон миллий Гидрометеорология қўмитаси ва маҳаллий ОАВлар ушбу ҳолатга изоҳ бермаяптилар. Ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари маҳаллий нашрлари, ушбу қумли тўфон сабаби этиб, Орол денгизидан кўтарилган ва Туркманистон ҳамда Ўзбекистонни қоплаб олган тузли тўфонни кўрсатишган.