ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг “Тошкент – Ургенч – Москва” йўналиши бўйича йўлга чиққан самолёти Бухорода қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда комания матбуот хизмати.
Авиакомпания хабарига кўра, бунга Ургенч аэропорти ҳудудида кўтарилган кучли чанг тўфони сабаб бўлган. Бухоро аэропортида 4,5 соат кутишдан сўнг самолёт ўз йўналиши бўйича ҳаракатланишни давом эттирган.
Ушбу тўфон сабабли компаниянинг “Тошкент – Ургенч – Бухоро” йўналишида амалга оширилаётган 1051-сонли парвози вақтинча тўхтатилди. Самолёт Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлди. 4,5 соатдан сўнг у йўналиш бўйича парвозини давом эттирди.