ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Наманганда якшанба куни, 27 май Namangan Flowers-2018 гуллар фестивали бошланди, деб хабар қилди “Ўзбекистон янгиликлари” портали.
Фестивал ҳар доимдек бир ҳафта эмас, балки бир ой давом этади.
Очилиш маросими гуллар билан безатилган машиналар паради билан бошланди. Парадда енгил, юк машиналари ҳамда комбайн иштирок этди. Машиналар аэропортдан Бобур ҳиёбонига ўтишди.
Бобур ҳиёбонида ноёб ва антиқа гуллар кўргазмаси ташкил қилинди. Шаҳарнинг 100 ортиқ гулчилари ўз ишларини меҳмонлар эътиборига ҳавола қилишди.
Байрамга Ўзбекистондаги Багладеш элчиси Мосуд Маннан рафиқаси билан ташриф буюрди.
Бундан ташқари, тадбирда Челябинск вилоятидан делегацияси иштирок этди. Уларда фестивал ўтказиш тажрибаси катта таассурот қолдирди.