Тошкент сизни яхши кўради: пойтахтда шаҳар куни нишонланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПлощадь "Дружба народов" в Ташкенте
Площадь Дружба народов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақтларда бу борада аниқ концепцияни ишлаб чиқишга шаҳар ҳокимияти қошида жамоат кенгаши киришади.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкентда ўзининг байрами пайдо бўлади, яъни шаҳар куни нишонланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон янгиликлари" нашри хабар қилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар маъмуриятига доимий равишда тегишли таклифлар келиб тушганлигини журналистларга маълум қилди. Яқин вақтларда бу борада аниқ концепцияни ишлаб чиқишга шаҳар ҳокимияти қошида жамоат кенгаши киришади.

Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб "Тошкент сизни яхши кўради" хештегли фотозоналар пайдо бўлади.

Шаҳар куни одатда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида нишонланади. Қоидага кўра, бу байрам дам олиш кунларида нишонланади. Шаҳар маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун катта байрам дастурлар — концертлар, сайиллар, ярмаркалар, танловларни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0