АҚШда ота-она уйдан кўчиб чиқмагани учун 30 яшар фарзандини судга берди

Ротондога ота-онаси ҳатто у бошпана топиши учун 1100 доллар пул ҳам таклиф этишган. Аммо ўғил уларни "кам" деб топиб, олмаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Нью-Йорк штатининг Сиракьюс шаҳридан бўлган 30 яшар Майкл Ротондонинг ота-онаси уйидан кўчиб чиқиб кетмагани учун ўз ўғилларини судга беришди ва ишда ютишди, деб хабар қилмоқда ABC7 канали.

Алматида қизларга уйқу дори берувчи "ошиқ" саккиз йилга қамалди
Суд қарорини эшитган Ротондо уни "ғазаблантирувчи" деб топди ва аппеляция беришга ваъда берди.

Ота-онасининг сўзларига кўра, у бир нечта огоҳлантиришлардан кейин ҳам уйдан кўчиб чиқишдан бош тортган. Ўғилнинг айтишича, қонун нуқтаи-назаридан унга етарлича вақт берилмаган.

Ротондога ота-онаси ҳатто у бошпана топиши учун пул ҳам таклиф этишган (1100 доллар). Аммо ўғил уларни "кам деб топиб" олмаган.

Ота-онанинг таъкидлашича, Ротондо оила бюджетига даромад келтирмаган ва ҳатто уй ишларида ёрдам беришдан бош тортиб келган.

Эркак саккиз йил олдин ишидан маҳрум бўлган ва ўша вақтдан буён ота-онаси билан яшаб келади. Ротондонинг айтишича, унинг интернет-сайтлар билан боғлиқ бизнеси бор, аммо бу борада у тафсилотларни ҳеч кимга айтмайди.

Syracuse.com порталида ёзилишича, ишни кўриш давомида судья Ротондодан "суд қарорига қарши чиқишга сарфлаган вақтингизни янги квартира излашга сарфлаш тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрмаганмисиз?", — деган савол билан мурожаат этган.