ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Алмати суди қизларни уйқу дори ёрдамида ухлатиб, сўнгра тунаш билан шуғулланган ўзбекистонлик фуқарони 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, эркак ўтган йилнинг ноябрида полиция томонидан қўлга олинган. Маълум бўлишича, у танишув сайтларида қизлар билан танишиб, ёзишиб юрган. Сўнгра ижарага олинган квартирада учрашиб, уларни уйқу дори ёрдамида ухлатган ҳамда бор буюм ва пулларини ўғирлаб кетган.
Иш Алмати судида ёпиқ тартибда кўрилди.
Суд ҳукмига кўра у "Талончилик" ва "Жинсий кўринишдаги зўравонлик ҳаракатлари" моддалари бўйича айбдор деб топилган.
Суд уни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм чиқарди.