Ўзбекистондан Россияга келтирилган гилос ва ўриклар ортга қайтариб юборилди

Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистондан келтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳам қайтарилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистондан келтирилган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрик Новосибирск вилоятида тўхтатиб қолинди ва Россия ҳудудига киритилмади. Бу ҳақда Россельхознадзор сайтида хабар қилинди.

Ўзбекистон пиёз экспорт ҳажмини кўпайтиради

Хабарда айтилишича, Новосибирск, Новокузнецк ва Красноярск бозорларида сотилиши кўзда тутилган ушбу маҳсулотлар маркировкасида кўрсатилган маълумотлар фитосанитария ҳужжатидаги маълумотларга мос келмаган.

Бундан ташқари, Қозоғистондан келтирилган 44 тонна пиёз, 40 тонна ўрик ва 14 тонна бодринг ҳамда Қирғизистондан келтирилган 21,6 тонна пиёз ва 19,8 тонна лавлаги маҳсулотларида  юкларнинг маркировскаси қисман йўқ ҳолатда бўлган.

Муассасанинг билдиришича, карантин қонунчилигига кўра бу маҳсулотларнинг Россия ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган. Барча юклар жўнатувчиларга қайтарилган, айбдор шахслар эса қонунчиликка кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.