Шойгу Афғонистондаги вазиятни ностабил деб ҳисоблайди

Афғонистондаги вазият барқарор эмас, бу эса унга чегарадош мамлакатларга террористлар уюшмаларининг кириб боришига имкон яратади, деб ҳисоблайди Россия Мудофаа вазири
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Афғонистондаги вазият барқарор эмас, бу эса унга чегарадош мамлакатларга террористлар уюшмаларининг кириб боришига имкон яратади, деб таъкидлади Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон Мудофаа муассасаси раҳбари Абдусалом Азизов билан музокараларда.

Пентагон: Ўрта Осиёдаги "ИД" таҳдиди Москва пропагандасидан бошқа нарсамас

Шойгунинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистоннинг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги "конкрет ва жуда муҳим характер" касб этади.

"Бу албатта, биринчи навбатда, Ўзбекистон чегарасидаги таҳдидлар билан боғлиқ. Бу ерда Суриядан қўшни, чегарадош давлатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга томон ҳаракатланаётган, тобора ортиб бораётган халқаро терроризм таҳдидини айтиб ўтиш лозим", — деди Шойгу.

"Биз бугун Афғонистондаги вазият янада барқарор ва янада хавфсиз бўлди, деб айтолмаймиз. Шуни инобатга олиш керак, Суриядан кетаётган уюшмалар, хусусан, Афғонистонга кўчиб ўтмоқда. Бу ерда мамлакат манфаатлари ҳимоясига тура оладиган ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш масаласи муҳим роль ўйнайди", — деб таъкидлади Россия Мудофаа вазири.