Сергей Шойгу расмий ташриф билан Тошкентга келди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади, шунингдек, республика Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан ишчи учрашувини ўтказади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия Федерацияси Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Тошкентга етиб келди. Ўзбекистон пойтахтида Шойгу халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича музокаралар ўтказади.

Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Бу ҳақда душанба куни журналистларга Россия Мудофаа муассасаси матбуот-котиби Россияна Марковская хабар қилди.

"Россия Федерацияси Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига етиб келди. Ташриф дастурига асосан РФ Мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси президенти президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади, шунингдек, республика Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан ишчи учрашувини ўтказади", — деди Марковская.

Аёлнинг сўзларига кўра, Россия мудофаа муассасаси раҳбари музокаралар давомида халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини, иккиёқлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишган эди.